26.12.2024 21:02
5637
Теглар
Моуринио Абдуқодир Ҳусановни ўз жамоасида кўрмоқчи

«Ланс» клубининг ўзбекистонлик ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўришни истаётган клублар сафига Туркия жамоаси ҳам қўшилди.

Sabah нашри хабарига кўра, Жозе Моуринио мураббийлигидаги «Фенербахче» клуби Абдуқодир Ҳусановни ўз сафида кўришни истамоқда. Истанбул клуби ўзбекистонлик 20 ёшли марказий ҳимоячини трансфер мақсадлари рўйхатига киритган.

A Spor нашри хабарига кўра, турклар қишки трансфер ойнасидаёқ «Ланс»га Ҳусановнинг трансфери бўйича таклиф жўнатади.

Аввалроқ, Абдуқодир Ҳусановга АПЛдан «Тоттенҳэм», «Нюкасл», «Вест Ҳэм», «Эвертон» ва «Манчестер Сити» қизиқиш билдираётгани, Франциядан «ПСЖ», Германиядан эса «Лейпциг» уни ўз сафида кўрмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар