26.12.2024 20:37
1338
Теглар
«Манчестер Сити» сўнгги 13 ўйинда фақат бир марта ғалаба қозонди

«Манчестер Сити» барча мусобақалардаги сўнгги 13 ўйинида фақат бир маротаба ғалабага эришди.

Пеп Гвардиола бошчилигидаги жамоа 18-турда «Эвертон» билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди.

«Шахарликлар» 4 декабр куни «Ноттингҳем Форест» (3:0) устидан қозонилган ғалабадан кейин кетма-кет сўнгги 5 ўйинда очколарни йўқотишди. Бу даврда жамоа 13 баҳсда 9 марта мағлуб бўлди ва 3 марта дуранг ўйнади.

Амалдаги чемпион жамоа АПЛ турнир жадвалида 18 ўйиндан кейин 28 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 29 декабрда «Лестер»га қарши баҳсда майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар