Гвардиола: «Январда янги футболчиларни трансфер қилишимиз керакми? Сўзсиз»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола жамоага янги футболчилар кераклигини айтди.
«Албатта, январ ойида янги футболчилар билан шартнома имзолашимиз керак. Ҳимояда, марказда муаммоларимиз бор.
Менимча, жамоадаги ўйинчиларнинг ўзлари ҳам бир неча янги футболчилар билан шартнома имзолашимиз ҳақида ўйлашаётган бўлса керак», — дейди испаниялик мутахассис Prime Video Sport нашрига берган интервюсида.
«Манчестер Сити» АПЛ турнир жадвалида 17-турдан сўнг 27 очко билан 7-ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар