27.12.2024 00:30
2906
Теглар
АПЛ. «МЮ» бурчак зарбасидан тўп ўтказиб, «Вулверҳэмптон»га ютқазди

Англия чемпионатининг 18-турида «Манчестер Юнайтед» сафарда «Вулверҳэмптон»га мағлуб бўлди. 

47-дақиқада манкунианликлар сардори Брунун Фернандеш мавсумда 3-бор қизил карточка олиб жамоасини қийин ҳолатда қолдирди. 58-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Матеус Куня тўғридан тўғри бурчак зарбасидан тўп киритди, қўшиб берилган дақиқалар сўнгида эса Ҳван Ҳи Чан ҳисобни ишончли кўринишга келтирди. 

Янги мураббий Витор Перейра билан қаторасига иккинчи ғалабасига эришган «Вулвз» очколарини 15 тага етказиб, 17-ўринга кўтарилди. 22 очкоси бор «МЮ» 14-поғонага тушди. 

АПЛ. 18-тур

Вулверҳэмптон — Манчестер Юнайтед 2:0

26 декабр, «Молиню»

Голлат: Куня (58), Ҳван (90+9). 

Вулверҳэмптон – Са, Жоао Гомес, Буэно, Доэрти, Куня, Гедеш (Ҳван Ҳи Чан, 74), Аит-Нури (Рикарду Гомеш, 87), Гомес (Дойл, 73), Андре, Семеду (Беллгард, 90+2), Ларсен (Доусон, 90+2).

Манчестер Юнайтед – Онана, Мартинес, Магуайр, Йоро (Антони, 63), Фернандеш, Диалло (Гарначо, 79), Далот, Майну (Каземиро, 63), Угарте (Эриксен, 63), Мазрауи, Ҳойлунд (Зиркзе, 79).

Огоҳлантиришлар: Йоро (4), Фернандеш (18), Гомес (33), Угарте (54), Доэрти (90).

Четлатиш: Фернандеш (47).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар