АПЛ 18-тури доирасидаги дастлабки баҳсда «Манчестер Сити» яна очколарни йўқотди.
«Эвертон»га қарши учрашувда Бернарду ҳисобни очган бўлса, меҳмонлар биринчи бўлимнинг ўзида Ндиайнинг голи билан жавоб қайтаришди – 1:1.
53-дақиқада Ҳоланд пеналтидан фойдалана олмади, Пикфорд 11 метрлик жарима зарбасини қайтариб қолди.
Шу тариқа, «Сити» ғалабасиз сериясини давом эттириб 28 очко билан 6-ўринда бормоқда, «Эвертон» 17 очко билан 15-поғонадан жой олган.
АПЛ. 18-тур
Манчестер Сити – Эвертон 1:1
Голлар: 1:0 – 14 Бернарду Силва, 1:1 – 36 Ндиай.
Манчестер Сити – Ортега, Гвардиол, Аке (Симпсон-Пьюзи, 85), Аканжи, Льюис, Ковачич (Гюндоган, 85), Доку (де Брюйне, 75), Бернарду Силва, Фоден, Савио, Ҳоланд.
Эвертон – Пикфорд, Миколенко, Брэнтуэйт, Тарковски, Коулмэн (Паттерсон, 90), Дукуре, Гуйе, Мангаля, Ндиай (Линдстрем, 81), Калверт-Льюин (Броя, 70), Харрисон.
Огоҳлантиришлар: Миколенко (42), Коулмэн (52), Мангаля (79), Брэнтуэйт (87), Фоден (90+4).