24.12.2024 12:39
1590
Теглар
«Пахтакор» Ҳожиакбар Алижонов билан шартномани узайтирди

Ҳожиакбар Алижонов «Пахтакор»да қоладиган бўлди. 

Ўзбекистон миллий жамоасининг ўнг қанот ҳимоячиси «шерлар» билан келишувни 2026 йил охиригача узайтирди. 

27 ёшли Алижонов «Пахтакор» тарбияланувчиси саналади.

«Пахтакор» билан мен 5 марта Ўзбекистон чемпиони бўлдим. Кейинги йилларда ҳам жамоа мени ўз сафида кўришни истагани қувонтирди. Янги мураббий билан, нафақат «Пахтакор», балки Ўзбекистон миллий жамоасига ҳам фойда келтирадиган ҳолатда мавсумни ўтказаман деб ўйлайман. Олдимизда Чемпионлар Лигасининг 2 та ўйини бор ва бизда ҳали гуруҳдан чиқиш учун имконият сақланиб қолган. Энди бор эътиборни феврал ойида бўлиб ўтадиган иккита муҳим баҳсга қаратамиз. Мени қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат. Мен Сизлар билан», — дейди ҳимоячи янги битим имзолагач.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар