«Динамо» ПФК 2024 йилги мавсум якунидан кейин амалдаги шартномаси якунига етган бир қатор футболчилар билан хайрлашганини маълум қилди.
«Жумладан, Санжар Шоаҳмедов, Францис Нарх, Душан Мийич, Дилшод Раҳматуллаев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Комил Шарофутдинов ва Абубакр Муйдинов билан амалдаги келишув якунига етди ва жамоамиз улар билан дўстона хайрлашди. Жамоамиз дарвозабонларидан бири Фарҳод Раҳматов билан эса амалдаги келишув ўзаро розилик билан бекор қилинди.
«Динамо» ПФК жамоаси ўтган йиллар давомидаги ҳамкорлик учун ушбу футболчиларга ўз миннатдорчилигини билдиради ва уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади», - дейилади клуб хабарида.
Аввалроқ, Самарқанд клуби Вадим Абрамов билан 2026 йилга қадар шартнома имзолагани хабар қилинганди.