21.12.2024 13:08
3178
Теглар
«Биз ҳамма нарсани ютдик – муаммо шунда». Гвардиола фаолиятидаги энг қийин давр ҳақида гапирди

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола мураббийлик фаолиятидаги энг қийин давр ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Фаолиятимдаги энг қийин давр ҳозирми? Биласизми, «Барселона»да иш бошлаганимда мен кўпчилик учун номаълум мураббий эдим. Шунингдек, Мюнхенга кўчиб ўтганимни эслашим мумкин, ўшанда янги тил ўрганишимга тўғри келганди. Бундан ташқари, мен Юпп Ҳайнкеснинг требл ютган жамоасини қабул қилган эдим. Бу жуда оғир чақирув эди.

Ҳозирги вазият энг қийин даврми? Тушунинг, биз ҳамма нарсани ютдик – муаммо мана шунда. Натижа нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, ҳозир энг қийин давр», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради Eurosport.

Маълумот учун, сўнгги 10 ўйинда «Манчестер Сити» барча мусобақаларда етти марта мағлубиятга учради. Гвардиоланинг жамоаси АПЛ 15-туридан кейин 27 очко жамғариб, 5-ўринни эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар