21.12.2024 19:30
5911
АПЛ. «Астон Вилла» «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди

АПЛ 17-тури доирасидаги дастлабки учрашувда амалдаги чемпион «Манчестер Сити» навбатдаги мағлубиятни тан олди.

Пеп Гвардиола шогирдлари Бирмингҳемдаги учрашувнинг 16-дақиқасида Дураннинг зарбасидан кейин ўз дарвозасидан тўп олиб чиққан бўлса, 65-дақиқада мезбонлар Рожерснинг зарбасидан кейин ҳисобдаги фарқни иккитага етказишди – 2:0. 90+3-дақиқада эса Фоден ҳисобни қисқартирди, холос – 1:2.

Шу тариқа, «Астон Вилла» ушбу ғалаба эвазига 28 очко билан «Ман Сити»ни ортда (6-ўрин, 27 очко) қолдириб, 5-ўринга кўтарилди. Гвардиола жамоаси сўнгги 12 ўйинда 9 марта мағлуб бўлди ва фақат 1 ўйинда ғалаба қозонган.

АПЛ. 17-тур. 
Астон Вилла – Манчестер Сити 2:1 

Голлар: 1:0 – 16 Дуран, 2:0 – 65 Рожерс, 90 Фоден.
Астон Вилла – Мартинес, Дин, Пау Торрес, Конса, Кэш, Онана, Камара, Роджерс (Буэндиа, 90+1), Тилеманс, Макгинн, Дуран (Уоткинс, 80).
Манчестер Сити – Ортега, Гвардиол, Стоунз (Уокер, 46), Аканжи, Льюис, Ковачич (Доку, 84), Гундўған (Савио, 73), Грилиш, Фоден, Бернарду Силва, Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Кэш (37), Мартинес (45+2), Льюис (47), Гвардиол (84), Грилиш (87).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар