Одил Ҳамробеков ҳам «Навбаҳор» билан хайрлашди
Суперлиганинг энг қиммат футболчиларидан бири Одил Ҳамробеков «Навбаҳор»ни тарк этганини маълум қилди.
«Навбаҳор»нинг барча мухлислари, ходимлари ва раҳбарларига ўтган бир йил учун раҳмат», — деб ёзди яримҳимоячи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Наманганлик 28 ёшли футболчи «Навбаҳор» сафида бир йил ўйнади. Аввалроқ «Насафа», «Пахтакор» ва «Шабоб Ал Аҳли» клубларида ҳам ҳаракат қилган.
Эслатиб ўтамиз, бунгача Жамшид Искандеров, Аброр Исмоилов, Йован Жокич, Филип Иванович, Жамшид Болтабоев, Сияваш Ҳақназарий, Аброр Каримов, Тома Табатадзе каби футболчилар ҳам «Навбаҳор» билан хайрлашганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар