20.12.2024 11:01
1391
Теглар
«Лестер» футболчиси Ҳамза Чоудҳури Бангладеш миллий жамоасида ўйнашга рухсат олди

«Лестер» футболчиси Ҳамза Чоудҳури Бангладеш миллий жамоасида ўйнайди.

Яримҳимоячи Бангладеш шарафини халқаро майдонда ҳимоя қилиш учун ФИФАдан расман рухсат олди. Футболчилар мақоми қўмитаси сўровни Англия ФА томонидан эътироз билдирмаслик сертификати берилганидан кейин маъқуллади.

27 ёшли яримҳимоячи Бангладеш сафида ўйнайдиган биринчи Премер-лига футболчисига айланади. У аввал Англия U-21 жамоасида ҳаракат қилган.

Ҳамза Англияда туғилган, онаси Бангладешдан. Футболчи август ойида Осиё мамлакати фуқаролигини олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар