Швейцариянинг Ньон шаҳрида Конференциялар лигаси плей-офф босқичига қуръа ташланди.
Мусобақанинг умумий босқичида энг яхши саккиз жамоа тўғридан-тўғри 1/8 финалга йўл олди. 9-24-ўринларни эгаллаган жамоалар эса икки учрашувдан иборат плей-офф ўйинларини ўтказади:
Қуръага кўра, жуфтликлар билан танишинг:
«Гент» (Белгия) – «Бетис» (Испания)
«Копенҳаген» (Дания) – «Ҳайденхайм» (Германия)
«Викингур» Рейкьявик (Исландия) – «Панатинаикос» (Греция)
«Борац Баня-Лука» (Босния ва Герцеговина) – «Олимпия» (Словения)
«Целе» (Словения) – АПОЭЛ (Кипр)
«Олимпия» (Словения) – «Пафос» (Кипр)
«ТСЦ Бачка Топола» (Сербия) – «Ягеллония» (Полша)
«Молде» (Норвегия) – «Шэмрок Роверс» (Ирландия)
Маълумот учун, плей-офф учрашувлари 2025 йилнинг 13 ва 20 феврал кунлари бўлиб ўтади. Ғолиблар 1/8 финалга йўл олади, бу босқич ўйинлари 6 ва 13 март кунлари ўтказилади.
Шунингдек, 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиққан жамоалар қайси жуфтлик ғолиблари билан ўйнаши мумкинлиги маълум. Масалан, «Челси» ва Португалиянинг «Витория Гимараэш» клуби кейинги босқичда «Гент» – «Бетис» ёки «Копенҳаген» – «Ҳайденхайм» жуфтликларининг ғолиблари билан тўқнаш келади.