20.12.2024 21:38
863
Теглар
«Динамо» Вадим Абрамов билан шартномани 2026 йил якунигача узайтирди

«Динамо» ПФК жамоа бош мураббийи Вадим Абрамов билан келишув узайтирилганини расман маълум қилди.

«Вадим Карленович бош мураббийлигидаги жамоамиз 2024 йилги мавсумни муносиб тарзда ўтказди. Тажрибали мутахассис қўл остида клуб натижа ва футболчиларнинг ўсиши жиҳатидан ҳам муваффақиятли одимлай олди. Клуб раҳбарияти буларни инобатга олиб, Вадим Абрамов билан шартномани яна икки йилга – 2026 йилнинг охиригача узайтирди.

Вадим Карленовичга «Динамо» жамоасини Суперлигада рақобатбардош жамоага айлантириш, янги номларни кашф этиш ва кўзланган мақсадларни забт этиш йўлида омад ва зафарлар тилаб қоламиз!», - дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Вадим Абрамов 2022 йил охирида «Динамо»да иш бошлаб, 2023 йилда жамоани Про лигадан Суперлигага олиб чиқди. 2024 йилда клуб унинг бошқарувида Суперлигада 8-ўринни эгаллади. Ушбу жамоадан Анваржон Ҳожимирзаев ва Ратиньо Суперлига-2024 рамзий жамоасидан ўрин олди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар