20.12.2024 15:20
1511
Теглар
«Барселона» Ямалнинг соғлиғига эҳтиёткорлик билан қараб, унга тўлиқ тиклангунча вақт беради

«Барселона» Ламин Ямални мажбуран қайтаришни истамаяпти.

Вингер 15 декабрь куни «Леганес»га (0:1) қарши ўйинда тўпиғидан жароҳат олганди. 

Мarca'нинг таъкидлашича, клуб бундай турдаги жароҳатларга хавотир билан қарайди. Френки де Йонг бир йилдан ортиқ вақтдан бери айнан шу каби муаммоларни бошдан кечиряпти. 

Нидерландиялик футболчи ҳали ҳам тўлиқ куч билан ўйнай олмаётганини инобатга олиб, «Барселона» мураббийлари ва шифокорлари Ямалга жуда эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади ва унинг соғлиғини хавф остига қўйишмоқчи эмас. Шу тариқа 17 ёшли футболчи тўлиқ тузалиб кетмагунча, катта эҳтимол билан майдонга тушмайди.

Бу мавсумда Ламин Ла Лигада 16 та ўйин ўтказиб, 9 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар