20.12.2024 03:01
6672
Теглар
Лига Кубоги. «Тоттенҳэм» 7 та гол урилган ўйинда «МЮ»ни мағлуб этиб, яримфиналга йўл олди

Англия Лига Кубоги 1/4 финалидан ўрин олган сўнгги баҳсда «Тоттенҳэм» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед» устидан ғалаба қозонди. Соланкенинг дубли, Кулусевски ва Соннинг голларига Зиркзе, Амад ҳамда Эванс жавоб беришди.

Шу тариқа «шпорлар» яримфиналнинг охирги иштирокчисига айланди. Бунгача «Арсенал», «Ливерпул» ва «Нюкасл» ҳам йўлланма қўлга киритганди.

Англия Лига Кубоги. 1/4 финал

Тоттенҳэм — Манчестер Юнайтед 4:3

19 декабр, «Тоттенҳэм Стэдиум»

Голлар: Соланке (15, 54), Кулусевски (47), Сон (88) — Зиркзе (63), Диалло (75), Эванс (90+5).

Тоттенҳэм – Форстер, Спенс (Регилон, 90+1), Дрэгушин, Порро, Грэй, Биссума, Сарр, Мэддисон (Бергвалл, 79), Кулусевски, Сон, Соланке (Жонсон, 90).

Манчестер Юнайтед – Байиндир, Мартинес, Линделёф (Эванс, 45), Йоро, Фернандеш, Антони (Диалло, 55), Далот, Мазрауи, Угарте (Гарначо, 70), Эриксен (Майну, 56), Ҳойлунд (Зиркзе, 56).

Огоҳлантиришлар: Сарр (23), Мазрауи (25), Мэддисон (78), Байиндир (88), Фернандеш (90+1), Бергвалл (90+8).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар