2004 йилдан сўнг илк марта ўтказилган қитъалараро кубок финалида ЕЧЛ ғолиби «Реал» КОНКАКАФ чемпиони «Пачука» устидан ишончли ғалабага эришди.
1-бўлимда Камавинга, Валверде, Беллингҳэм ва Винисиус комбинациясини Мбаппе голга айлантирди. Иккинчи бўлимда Родриго ажойиб ижроси билан фарқни оширди, Винисиус эса пеналтидан ҳисобни йириклаштирди.
Шу тариқа Мадрид клуби ўз тарихида 4-бор ушбу турнир ғолибига айланиб, 3 мартадан зафар қучган «Милан», «Пенярол», «Бока Хуниорс» ва «Насионал Монтевидео»ни ортда қолдирган ҳолда мутлақ рекордчига айланди. Эслатиб ўтамиз, «Реал» ЕЧЛ (15) ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини (5) ютиш борасида ҳам етакчи саналади.
Қитъалараро кубок. Финал
Реал (Испания) — Пачука (Мексика) 3:0
18 декабр. Доҳа. «Лусайл»
Голлар: Мбаппе (37), Родриго (53), Винисиус (84, пеналти).
Реал – Куртуа, Фран Гарсия, Рюдигер, Чуамени, Васкес (Асенсио, 88), Камавинга (Себаллос, 62), Валверде, Беллингҳэм (Гулер, 88), Винисиус, Родриго (Модрич, 70), Мбаппе (Диас, 62).
Пачука – Морено, Гонсалес, Миколта, Баррето, Родригес (Санчес, 75), Педраса, Монтиэл, Деосса (Эрнандес, 88), Баутиста (Мена, 75), Идрисси (Домингес, 88), Рондон.
Огоҳлантиришлар: Педраса (51), Рондон (90+3).