13.12.2024 10:22
3150
Теглар
Германия миллий жамоасининг 2024 йилдаги энг яхши футболчиси аниқланди

Жамол Мусиала Германия миллий жамоасида 2024 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

21 ёшли яримҳимоячи мухлисларнинг 56% овозига эга бўлиб, Флориан Виртц (38%) ва Кай Ҳавертцни (6%) ортда қолдирди. Миллий жамоанинг мухлислар клуби билан биргаликда жамоанинг инстаграмдаги саҳифасида ўтказилган овоз беришда жами 145 мингга яқин фойдаланувчи иштирок этди.

«Бавария» футболчиси 2022 йилда ҳам ғолиб бўлганди. 2023 йилда эса Эмре Жан («Боруссия Д») энг яхши футболчи сифатида этироф этилган.

Мусиала Евро-2024да энг яхши тўпурарлардан бирига айланди (3 гол) ва турнирнинг рамзий жамоасига киритилди.

Жамол якунланаётган йилда Германия сафида жами 13 та баҳсда 5 та гол урди ва худди шунча голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар