10.12.2024 01:51
1768
Теглар
Йован Жокич ҳам «Навбаҳор»дан «Нефтчи»га ўтди

Трансферлар ойнасида энг фаол бўлиб турган «Нефтчи» етти мавсумдан бери Ўзбекистон чемпионатида ўйнаб келаётган Йован Жокични қайдномадан ўтказди. 

«Навбаҳор» билан хайрлашган сербиялик ҳимоячи Фарғона клуби билан 2 йиллик шартнома имзолади. 

32 ёшли футболчи Суперлигада «Локомотив» ва ОКМК клубларида ҳам ўйнаган, сўнгги уч мавсумни эса Наманганда ўтказганди. 

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Нефтчи» аввалги мавсумларда «Навбаҳор»да ҳаракат қилган Аброр Исмоилов ва Тома Табатадзени ҳам ўз сафига қўшиб олганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар