07.12.2024 00:47
3814
Теглар
Шаҳобиддин Зоиров профессионал боксда илк бор мағлубиятга учради

Бугун, 6 декабр куни БААнинг Дубай шаҳрида навбатдаги IBA Чемпионлар оқшоми мусобақаси бўлиб ўтади.

Кечада Рио Олимпиадаси чемпиони, ўзбекистонлик Шаҳобиддин Зоиров (6-1) ҳам рингга кўтарилди. Венесуэла вакили Йоэл Финолга (5-0) қарши жанг тўлиқ 10 раунд давом этди ва ҳакамлар очколар сонига (95:95, 94:96, 94:96) кўра Лотин Америкасидан бўлган боксчининг ғалабасини қайд этишди. 

Натижада 31 ёшли Зоиров профессионал боксдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олди. Эътиборлиси, бухоролик боксчи Йоэлни Рио-2016 Олимпиадаси яримфиналида мағлуб этганди. 

Маълумот учун, ушбу жангнинг 5-раундигача нокаут орқали ғолиб бўлган боксчи IBA президенти Умар Кремлёв томонидан 1 миллион доллар мукофот пулига эга бўларди, аммо бонус ҳеч кимга насиб этмади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар