07.12.2024 00:01
4774
Теглар
Саудия пролигаси. «Ал Иттиҳод» «Ан Наср» билан ўйинда ғалабани илиб кетди, Бензема ва Роналду гол урди

Саудия Арабистони чемпионатининг 13-туридан ўрин олган марказий баҳсда «Ал Иттиҳод» (36) «Ан Наср»ни қабул қилиб, 90+1-дақиқада ғалаба тўпини киритди. 

Иккинчи бўлим бошида Бенземанинг голига икки дақиқа ўтар-ўтмас Роналду жавоб берганди. Қўшиб берилган дақиқаларда эса Бергвейн Жидда клубига ғалаба келтирувчи голни урди. 

Лоран Блан жамоаси очколарини 36 тага етказиб, пешқадамлигини мустаҳкамлади. 25 очкоси бор «Ан Наср» 4-поғонага тушиб кетди. Чунки турнинг яна бир баҳсида «Ал Қодисия» (28) «Ал Холуд»ни (10, 15-ўрин) йирик ҳисобда енгиб, 3-ўринга чиқиб олди. 

Саудия пролигаси. 13-тур. 6 декабр

Ал Иттиҳод — Ан Наср 2:1

Голлар: Бензема (55), Бергвейн (90+1) — Роналду (57). 

Ал Иттиҳод  – Райкович, Митай, Кадеш, Данилу Перейра, Аш Шенгити (Фаваз, 84), Фабиньо, Канте, Бергвейн (Аш Шаҳри, 90+2), Ауар, Ал Обод (Ал Амри, 46), Бензема.

Ан Наср – Бенто, Бушал, Лапорт, Симакан, Ал Ғаннам, Брозович, Ал Ҳайбари, Мане, Отавио, Анжело Габриэл (Ғариб, 72), Роналду.

Огоҳлантиришлар: Брозович (24), Ал Ғаннам (42), Лапорт (59), Данилу Перейра (59), Бергвейн (64), Бензема (67), Отавио (67).

Ал Холуд — Ал Қодисия 0:3

Голлар: Кинионес (10, 71), Обамеянг (49).

Ал Холуд – Aш Шаммари, Aш Шаҳри, Домбер, Трост-Эконг, Aл Ҳавсави (Ал Асмари, 63), Колядо, Самили, Ас Сафари (Aл Арини, 62), Диенг, Фарҳаҳ Aш Шамрони (Ҳамдан Аш Шамрони, 46), Маолида.

Ал Қодисия – Кастелс, Алварес, Начо, Тикри, Ал Аммар, Пуэртас (Ҳазази, 76), Фернандес (Ад Досари, 81), Нандес (Ал Монассар, 69), Aш Шамат (Ан Наҳли, 70), Кинионес (Aл Отман, 76), Обамеянг.

Огоҳлантиришлар: Кинионес (34), Ал Аммар (74).

Четлатиш: Aш Шаҳри (44).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар