«Жирона» дарвозасида майдон ўйинчиси бўлган «Логронес»га пеналтилар сериясида мағлуб бўлди.
Каталония клуби Испания кубогини 2-босқичдаёқ тарк этди (0:0, пеналтилар сериясида — 3:4).
105-дақиқада «Логронес»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Пол Арнау жароҳат олган дарвозабон Энрике Ройонинг ўрнини эгаллашга мажбур бўлди, чунки захира имконияти қолмаганди. У дарвозабон эмаслигига қарамай, ўйиндан кейинги пеналтилар сериясида «Жирона» ҳужумчиси Абел Руиснинг зарбасини қайтариб жамоасига ғалаба келтирди.
Маълумот учун, Пол Арнау — «Барселона»нинг собиқ дарвозабони Франсеска Арнаунинг ўғли.
Ла Лига клубларидан яна бири «Вилярреал» ҳам кутилмаганда мусобақа билан эрта хайрлашди. Марселино Торал жамоаси 5-дивизион вакили «Понтеведре»га (0:1) имкониятни бой берди.