«У «ПСЖ»даги ўйинининг 1 фоизини ҳам кўрсата олмаяпти? Бир фоиздан анча кўпроғини кўрсатяпти» – Анчелотти Мбаппе ҳақида
Анчелотти Килиан Мбаппенинг «Реал» ва «ПСЖ»даги ўйинини солиштирди.
«Реал» ҳужумчиси «Атлетик»га қарши ўйиннинг (1:2) иккинчи бўлимида пеналтини аниқ амалга оширолмади. Бу сўнгги 10 кун ичида Килианнинг иккинчи 11 метрлик жарима зарбасини кўкка совуриши бўлди.
– Мбаппенинг ҳисобига 20 та ўйин ва 10 та гол тўғри келмоқда. У икки марта пеналтини амалга оширолмади. У «ПСЖ»да кўрсатган ўйинининг 1 фоизини ҳам бу ерда кўрсатмаяпти...
– У бир фоиздан анча кўпроқни намойиш қилмоқда, – деди «Реал» бош мураббийи.
Маълумот учун, «Реал» Ла Лигада 15 ўйинда 33 очко жамғариб, 2-ўринда бормоқда. «Барселона» эса 16 ўйинда 37 очко жамғарган ҳолда пешқадам саналади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар