Слот: «1-бўлимда яхши ўйнамаганимизни инобатга олсак, дуранг адолатли натижадир, балки»
«Ливерпул» бош мураббийи Арне Слот АПЛ 14-туридан ўрин олган «Нюкасл» (3:3) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди.
«Менда аралаш ҳиссиётлар — иккинчи бўлимда ажойиб ўйнадик, лекин биринчи бўлимда етарлича яхши эмасдик. Балки, 3:3 ҳисоби ўйинга муносиб бўлгандир.
Рақиб жуда агрессив эди ва улар бизни хато қилишга мажбур этишди, аммо иккинчи бўлимда анча яхшиландик. Ўйинни ўзгартириш мумкинлигини билардим, тўпни анча яхши назорат қилдик.
Ўйинни ўзгартира олганимиз — жуда ижобий ҳолат. Мо Салоҳ керак бўлганда, гол уради. Умид қиламиз ва кутамизки, у узоқ вақт бир хил темпда давом эта олади. У иккинчи бўлимда ажойиб ўйнади, биз учун жуда кўп ўзгача ишлар қилди», — деди нидерландиялик мутахассис Amazon Prime'га берган интервюсида.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар