«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 14-туридан ўрин олган «Ноттингҳэм Форест»га (3:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Манчестер клуби 8 ўйинда илк бор ғалаба қозонди.
«Биз ғалаба қозондик. Бу — асосийси. Бугун яхши кун.
Де Брюйне жуда яхши ўйнади ва ҳимояда бизга ёрдам берди. Жуда мамнунман. У — ажойиб инсон, биз билан йиллар давомида эришганлари ҳайратланарли.
Кевин соғлом бўлса... У ҳар 3 кунда майдонга туша олмаслиги мумкин, аммо Германиядан кўчиб ўтгандан бери шунча вақт давомида бизга ёрдам берди.
Олдин содир бўлган воқеалардан сўнг ҳакамнинг сўнгги ҳуштаги чалингунча тинчланмадик.
Бизга бу ғалаба керак эди. Клуб, футболчилар — бу ҳаммага керак. Аммо бу — фақат битта ғалаба. Муаммолар эса давом этмоқда, энди Аканжи ва Аке билан. Натаннинг ҳолати яхшига ўхшамайди. Эртага кўрамиз. У учун афсусдаман.
Аканжи Туринда ўйнаши мумкин. Аке эса кўпроқ ўйинларни ўтказиб юборади», — дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.