05.12.2024 14:00
6203
Футболчининг индивидуал жиҳатлари бўйича энг яхши баҳслар рейтинги тузилди — Зиданнинг Бразилияга қарши ўйини биринчи (топ-20) 

FourFourTwo нашри бир ўйинни индивидуал жиҳатдан ўзи ҳал қилган футболчилар рейтингини тузди. 

1-ўринни ЖЧ-2006 чоракфиналида Бразилиянинг (1:0) мағлуб этилишида асосий футболчи бўлган Зинедин Зидан эгаллади. 

Топ-20:
1. Зинедин Зидан, Франция сафида  Бразилияга қарши, 2006 йил.
2. Стэнли Мэтюз, «Блэкпул»да «Болтон»га қарши, 1953 йил.
3. Рой Кин, «Манчестер Юнайтед»да «Ювентус»га қарши, 1999 йил.
4. Роналдинио, «Барселона»да «Реал»га қарши, 2005 йил.
5. Стивен Жеррард, «Ливерпул»да «Милан»га қарши, 2005 йил.
6. Уэйн Руни, «Манчестер Юнайтед»да «Фенербаҳче»га қарши, 2004 йил.
7. Килиан Мбаппе, Францияда Аргентинага қарши, 2022 йил.
8. Душан Тадич, «Аякс»да «Реал»га қарши, 2019 йил.
9. Бобби Мур, Англияда Бразилияга қарши, 1970 йил.
10. Дэвид Бекҳэм, Англияда Грецияга қарши, 2001 йил. 
11. Лукас Моура, «Тоттенҳэм»да «Аякс»га қарши, 2019 йил.
12. Тони Кроос, Германияда Бразилияга қарши, 2014 йил.
13. Диего Марадона, Аргентинада Белгияга қарши, 1986 йил. 
14. Роналдо, «Реал»да «Манчестер Юнайтед»га қарши, 2003 йид.
15. Лионел Месси, «Барселона»да «Байер»га қарши, 2012 йил. 
16. Пеле, Бразилияда Швецияга қарши, 1958 йил.
17. Тьерри Анри, «Арсенал»да «Ливерпул»га қарши, 2004 йил.
18. Мануэл Нойер, Германияда Жазлирга қарши, 2014 йил.
19. Лионел Месси, «Барселона»да «Арсенал»га қарши, 2010 йил. 
20. Диего Марадона, Аргентинада Англияга қарши, 1986 йил.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар