05.12.2024 22:25
3787
Теглар
Европа Суперлигаси учта дивизионга бўлинади, турнирга 2025 ёки 2026 йил старт берилиши кутилмоқда – Mundo Deportivo

Европа Суперлигаси ташкилотчилари мусобақа форматини муҳокама қилиш бўйича йиғилишган.

Аввалроқ, Суперлига лойиҳасига 12 клуб киритилганди. «Реал» ва «Барселона» бу лойиҳадан чиқмаган икки клуб бўлиб қолган эди. Mundo Deportivo маълумотига кўра, мусобақа учта дивизионга бўлинади:

Юқори («Юлдузли») дивизионда топ-5 лигаларнинг 16 клуби, шунингдек, Нидерландия ва Португалиянинг кучли жамоалари қатнашиши кўзланмоқда.

Иккинчи («Олтин») дивизионда ҳам 16 клуб, учинчи («Кўк») дивизионда эса 32 жамоа қатнашиши режалаштирилган. Ҳар йили 20 та жамоа учинчи дивизиондан тушиб кетади.

Суперлига ташкилотчилари бошқа ўзгаришларни ҳам муҳокама қилган. Жумладан, кучли лигаларнинг чемпионлари, тарихий катта клуб бўлмасликларига қарамай, «Юлдузли» дивизионга ўтиш ҳуқуқига эга бўлиши таклиф этилмоқда.

Мусобақа давомийлигига ҳам ўзгартиш киритилиши мумкин. Ҳозирги режа бўйича «Юлдузли» дивизионда икки даврадан иборат 8 та жамоадан ташкил топган икки гуруҳ бўлади. Ҳар бир клуб икки даврадан иборат 14 та ўйин ўтказади.

Шундан сўнг, ҳар бир гуруҳнинг кучли тўртлиги икки ўйиндан иборат чорак ва ярим финалларда, бир ўйинлик финалда қатнашади. Чемпион жамоа 19 та ўйинда майдонга чиқишига тўғри келади. Ҳозирги Чемпионлар Лигаси форматида бу – 17тани ташкил қилади.

Мусобақани 17 ёки 18 ўйинга қисқартириш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Барча ўйинлар ҳафта ўртасида ўтказилади, миллий чемпионатлар эса дам олиш кунлари давом этиши кўзланган.

Ташкилотчилар турнирнинг бошланиш муддати ўзгаришсиз қолдирмоқда: 2025 ёки 2026 йилнинг сентябр ойидан старт бериш режалаштирилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар