«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Рубен Аморим АПЛ 14-туридан ўрин олган «Арсенал» (0:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Стандарт вазиятлар ўйинни ўзгартирди. «Арсенал» жарима майдончасида тажовузкорроқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Стандартларгача ҳар икки жамоада ҳам кўп имкониятлар бўлмади, айнан улар ўйинни ўлдирди.
Рақиб дарвозабоннинг ёнига шунчалик кўп ўйинчиларни қўйдики, тўп учун курашиш деярли мумкин эмас. Лекин умуман олганда ҳимояланишга муваффақ бўлдик ва яхшироқ бўлишимиз кераклигини аллақачон тушуниб етдик.
Фидойилик билан ўйнадик ва фақат стандарт вазиятларда мағлуб бўлдик. Агар де Лигт гол урганида, вазият бошқача бўларди. Ўйнашга ҳаракат қилдик, лекин рақиб — жуда уюшқоқ жамоа ва уларга гол уриш қийин.
Футболчилар ўйинни назорат қилишганини ҳис қилдим, аммо иккинчи бўлимда стандартлар ўйинни ўзгартирди», — дея португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.