03.12.2024 02:47
13799
Теглар
The Telegraph: Ҳусановга АПЛнинг 7 клуби қизиқмоқда. Улар орасида «Тоттенҳэм» ва «Нюкасл» бор

Ўзбекистон миллий жамоаси футболчисига АПЛ клублари қизиқиш билдирмоқда.

The Telegraph хабарига кўра, «Лaнс» ҳимоячиси Абдуқодир Хусановга Премер-лиганинг 7 клуби, жумладан, «Тоттенҳэм» ва «Нюкасл» қизиқиш билдирмоқда. Улар январдаги трансферлар ойнасидаёқ футболчини сотиб олишга уринишади. 

Ҳимоячи 2023 йилда 100 минг евро эвазига «Энергетик-БГУ»дан Франция клубига ўтганди. Абдуқодирнинг навбатдаги трансфери потенциал харидорларга 25 млн фунтга тушиши мумкин.

Аввалроқ 20 ёшли футболчини «ПСЖ» ҳам кузатиб бораётгани хабар қилинганди.

Ҳусанов бу мавсумда Лига 1да 11 та ўйин ўтказди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар