30.11.2024 12:43
741
Теглар
«Ямал тайёр» — Флик Ламиннинг «Лас-Палмас»га қарши ўйнашини тасдиқлади

Ламин Ямал «Барселона»нинг навбатдаги ўйинида майдонга тушиши мумкин.

17 ёшли яримҳимоячи тўпиғидан олган жароҳати туфайли қаторасига 3 та баҳсни ўтказиб юборганди.

«У қайтди ва ўйнашга тайёр.

Асосий таркибда майдонга тушадими ёки йўқми, бир қарорга келганимиз йўқ. Лекин ўйлайманки, у ўйнай олади», — деди «Барселона» бош мураббийи Ҳанси Флик. 

Каталонияликлар бугун, 30 ноябр куни Ла Лиганинг 15-тури доирасида ўз майдонида «Лас-Палмас»ни қабул қилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар