30.11.2024 09:35
2293
Теглар
Конате қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Иброҳима Конате қанча вақт майдонга тушолмаслиги маълум бўлди.

«Ливерпул» ҳимоячиси Чемпионлар Лигаси доирасида «Реал»га қарши ўйинда (2:0) жароҳат олган ва унинг АПЛ доирасида «Манчестер Сити» билан баҳсни ўтказиб юбориши хабар қилинганди. 

DaveОCKOP хабарига кўра, франциялик 25 ёшли футболчи тиззасидан олган жароҳати туфайли 5-6 ҳафта ўйнай олмайди. 

Бу мавсумда Конате Премер-лигада 12 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар