30.11.2024 09:50
3572
Гвардиола: «Ман Сити» қайта қуришга муҳтож. Бизга футболчилар етишмаяпти»

Пеп Гвардиола «Манчестер Сити» таркибини қайта тиклаш зарурлиги ҳақида гапирди.

«Жамоа таркиби ҳақиқатан ҳам яхши, лекин айни пайтда улар сафда эмас. Бизга Родри ва бошқа кўплаб футболчилар етишмаяпти. Шундай қилиб, мен қайта қуриш керак, деб айтган бўлардим. Бизда футболчилар етарли эмас. Олти ҳафтани тўрт марказий ҳимоячи ва икки яримҳимоячисиз ўтказдик. Барқарорлик йўқ.

Биз бор футболчилар билан ишлаймиз. Жароҳатланганлар босқичма-босқич қайтишмоқда. Умид қиламанки, биз узоқ вақт ишлашда давом этамиз. Лекин «Фейеноорд»га қарши (3:3) ёмон ўйнадик дея оласизми? Мен бундай ўйламайман. 3:0 ҳисобида олдинда бораётгандик. Ўзгаришлар амалга оширдик. Бир ой ўйнамаган Натан Акени туширдик, чунки ҳисобдан келиб чиқиб унга ўйнашга рухсат беришимиз мантиқан тўғри эди. Кевин Де Брюйне ҳам ўйин вақтига муҳтож эди.

Рақиб 3 та имкониятдан 3 та гол урди. Биз кетма-кет тўрт бор Премер-лигада ғалаба қозондик. Ҳар доим мукаммал ўйнамаганмиз, лекин ғалаба қозониш йўлларини топганмиз», — деди «шаҳарликлар» устози Sky Sports'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар