Зидан Франция клуби бош мураббийига айланиши мумкин
Зинедин Зидан мураббийлик фаолиятини Лига 1да давом эттириши мумкин.
Тransfers News Live ижтимоий тармоқларда хабар беришича, «ПСЖ» раҳбарияти франциялик мутахассис номзодига қизиқиш билдирмоқда. Парижликлар раҳбарияти бош мураббий Луис Энрике жамоани Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига олиб чиқолмаса, уни ишдан бўшатиш имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Зидан 2016-2018 ва 2019-2021 йилларда «Реал»ни бошқарган. Унинг қўл остида «қаймоқранглилар» икки мартадан Испания чемпионати ва Суперкубогида, уч бор Чемпионлар Лигасида ғолиб бўлган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар