ФИФА 2024 йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзодларни эълон қилди.
Рўйхатга 11 нафар футболчи киритилган: Жуд Беллингҳэм («Реал»), Дани Карвахал («Реал»), Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити»), Тони Кроос («Реал»), Килиан Мбаппе («Реал»), Лионел Месси («Интер Майами»), Родри («Манчестер Сити»), Федерико Валверде («Реал»), Винисиус («Реал»), Флориан Виртц («Байер»), Ламин Ямал («Барселона»)
Номинантлар 2023 йил 21 августдан 2024 йил 10 августгача бўлган даврдаги ўйинларига кўра танлаб олинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Родри «Олтин тўп-2024»ни қўлга киритганди.
Энг яхши мураббий бўлишга эса 5 даъвогар бор: Хаби Алонсо («Байер»), Карло Анчелотти («Реал»), Хосе Луис де ла Фуэнте (Испания миллий жамоаси), Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити») ва Лионел Скалони (Аргентина миллий жамоаси).