29.11.2024 14:46
2567
Теглар
Ҳойлунд: «Аморимнинг схемаси менга жуда мос келади. Ўйин сурати кўрина бошлади»

Расмус Ҳойлунд «Манчестер Юнайтед»нинг ўйини Рубен Аморим қўл остидаги ўсишни қайд этди.

Манкунианликлар форварди «Буде-Глимт»га (3:2) қарши Европа Лигаси ўйинида дубл ва голли узатмани амалга оширди. 

«Биз ёмон бошладик, аммо кейин характер кўрсатиб, қайта олдик. Ўйинларимиз бунчалик ёниб кетишини истамаймиз, лекин асосийси — 3 очкони қўлга киритиш. Биз вазифани бажардик.

Бугун Аморим менга ортимда нималар бўлаётгани ҳақида кўп қайғурмасликни, балки олдинда қандай ўйнаш ҳақида кўпроқ ўйлашга, мақсад сари агрессив боришга ҳаракат қилишимни айтди. Буларнинг барчасини биринчи гол давомида кўрдик, бундан жуда хурсандман. 

Ҳамма нарса вақт талаб этади, лекин маълум бир сурат аллақачон кўриняпти. Ўйинимиз яхшиланмоқда, уни ривожлантиришда давом этишимиз керак. Ҳозирги услуб менга «Аталанта»да (2022/23 йилги мавсумда) 3-4-3 схемасида ўйнаганимни бироз эслатади. Бу менга жуда мос келади.

Улар менга биринчи голим жуда ажойиб эканини айтишди, шунинг учун уйга бориб, ўзим ҳам томоша қиламан. Танаффусда яқин устун томон югуришда давом этишимни айтишди ва иккинчи голда бу қандай ишлаганини кўрдик», — дейди даниялик футболчи УЕФА расмий сайтига.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар