23.11.2024 00:12
2853
Теглар
Саудия Про лигаси. Роналду ҳисобни очган ўйинда «Ан-Наср» «Ал-Қодисия»га мағлуб бўлди

Саудия Арабистони Про лигаси 11-тури доирасида «Ан-Наср» ўз майдонида мавсумдаги илк мағлубиятни тан олди.

32-дақиқада Криштиану Роналду ҳисобни очган бўлса, беш дақиқа ўтиб Киньонес фарқни тенглаштирди – 1:1. 39 ёшли форвард чемпионатдаги 7-голини киритди.

50-дақиқада эса Пьер-Эмерик Обамеянг томонидан киритилган гол меҳмонларга ғалаба келтирди – 2:1.

Шу тариқа, «Ан-Наср» 11 ўйиндан кейин 22 очко билан 3-ўринда бормоқда, «Қодисия» эса шунча очко билан 5-поғонадан жой олган.

Саудия Арабистони чемпионати. 11-тур

Ан-Наср – Ал-Қодисия 1:2

Голлар: 1:0 – 32 Роналду, 1:1 – 37 Киньонес, 1:2 – 50 Обамеянг.

Ан-Наср – Бенто, Бушаль (Haqawi, 87), Ал-Авджами, Симакан, Ал-Ғанам (Ан-Нажди, 65), Брозович, Отавио, Мане, Гариб, Анжело Габриэл (Яҳё, 65), Роналду.

Ал-Қодисия – Кастельс, Алварес, Начо, Thikri, Ал-Аммар (Алмена, 76), Пуэртас, Хазази, Нандес, Abu Al Shamat (Ал-Монассар, 90), Киньонес, Обамеянг (Al Othman, 90+5).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар