22.11.2024 19:13
5335
Теглар
Про лига. «Қўқон-1912» ва «Шўртан» Суперлигага ўтиш ўйинида қатнашади, «Орол» Бухорода мағлуб бўлиб, плей-офф учун имкониятни йўқотди

Про лига 27-тур учрашувлари якунига етиб, Суперлигага йўлланма олиши мумкин бўлган яна икки жамоанинг номи маълум бўлди.

Суперлигага йўлланма олиш масаласини муддатидан аввал ҳал қилган «Бухоро» жорий мавсум мухлислари қаршисида илк уй учрашувини Бухоро футбол академияси майдонида ўтказиб, қийин ғалабага эришди. Улуғбек Бақоев шогирдлари «Орол» жамоасини мағлуб этишди – 3:2. Шу тариқа, Нукус клуби Суперлигага ўтиш ўйинида иштирок этиш имкониятини йўқотди.

«Шўртан» эса Ғузорда 89-дақиқадаги пеналти эвазига «Олимпик-МобиУз»ни мағлуб этиб, 40 очко билан 4-ўринни нақд қилди ва плей-офф баҳсида иштирок этадиган бўлди. «Қўқон-1912» эса 45 очко билан 3-ўрин билан плей-оффда қатнашади. Сўнгги тур 28 ноябр куни бўлиб ўтади.

Плей-офф баҳслари эса 4 декабр куни Про лига жамоаси стадионида бўлиб ўтади. «Қўқон-1912» Суперлигада 13-ўринни эгаллаган клубга қарши, «Шўртан» эса Суперлигада 12-ўринни олган жамоа билан бир ўйинлик плей-оффда қатнашади. Ғолиблар Суперлига-2025да ўйнайди, мағлублар ўзаро яна битта плей-оффда қатнашиб, ғолиб Суперлигада, мағлуб Про лигада ўйнайди.

Про лига. 27-тур

Бухоро – Орол – 3:2

Голлар: Асилбек Қаюмов, 48 (1:0), Милан Миросавлев, 63 (2:0), Шаҳзод Туропов, 69 (2:1), Шаҳзод Туропов, 75 (2:2), Доминик Бегич, 84 (3:2)

Шўртан – Олимпик-МобиУз – 1:0

Гол: Ш.Нуриддинов 89 пен.

Хоразм – Машъал – 0:0

Ноаниқ пеналти: Мурод Бобожонов 45, (Х).

Дўстлик – Қўқон-1912 – 0:1

Гол: Ҳусниддин Ғофуров 48.

Турнир жадвали:

28-тур анонси

Плей-офф учрашувлари:

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар