Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқич 6-тури доирасида Лаосда Шимолий Корея устидан қийин ғалабага эришди.
Учрашувда Аббосбек Файзуллаев ғалаба голини киритган бўлса, Ўткир Юсупов учрашув якунида пеналтини қайтариб, жамоамизнинг 3 очко олишини таъминлади.
Sofascore портали КХДР – Ўзбекистон учрашувидан кейин футболчилар ҳаракатини баҳолади. Унга кўра, миллий жамоамиз яримҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев энг юқори баҳога лойиқ кўрилган – 7,8 балл.
Дарвозабон Ўткир Юсупов эса 7,7 балл билан 2-ўринда бўлса, Ҳожиакбар Алижонов 7,6 балл олган. Умар Эшмуродов (6,5), Жалолиддин Машарипов (6,7) ва Бобур Абдухолиқов (6,8) нисбатан пастроқ баллга лойиқ кўрилган.
Ўзбекистон миллий жамоаси аъзоларининг КХДРга қарши ўйиндаги баҳолари (Sofascore):