19 ноябр куни жаҳон чемпионати саралаши доирасида C гуруҳида икки ўйин якунига етди.
Саудия Арабистони сафарда Индонезияга (0:2) сенсацион тарзда имкониятни бой берди. Мезбонларга Марселино Фердинаннинг дубли муҳим ғалаба келтирди.
Очколарини 6 тага етказиб олган Индонезия гуруҳда учинчи ўринга кўтарилиб олди. Шунча очкога эга саудияликлар тўртинчи поғонада.
Гуруҳ пешқадами Япония меҳмонда Хитойни (3:1) мағлуб этиб, очколари сонини 16 тага етказиб олди ва деярли мундиал масаласини ҳал этди. Хитой 6 очко билан бешинчи ўринга тушди.
ЖЧ-2026 саралаши.
C гуруҳи. 6-тур
Индонезия — Саудия Арабистони 2:0
Голлар: Фердинан, 32, 57.
Хитой — Япония 1:3
Голлар: Линг Лянмин, 48 — Огава, 39, 54, Итакура, 45+6.
Баҳрайн — Австралия ўйини бугун Тошкент вақти билан соат 23:15 да бошланади.