ЖЧ-2026 саралаши. Кожонинг дубли Қирғизистонни Эрон билан ўйинда мағлубиятдан қутқара олмади
ЖЧ-2026 саралаши 6-тур А гуруҳидаги иккинчи учрашувда Қирғизистон Эронга қарши майдонга тушди.
Бишкекдаги учрашувда форслар биринчи бўлимдан кейин икки тўп фарқи билан ҳисобда олдинга чиқиб олган бўлса, иккинчи бўлимда Қирғизистон миллий жамоаси Жоэл Кожонинг дубли эвазига ҳисобни тенглаштирди – 2:2.
Аммо 76-дақиқада Сардор Озмун мезбонлар дарвозасига ўйиндаги 3-голни уриб, форсларга ғалабани келтирди – 3:2.
Шу тариқа, Эрон гуруҳда 16 очко жамғариб, 6-турдан кейин пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон ҳисобида 13 очко бўлса, Қирғизистон 3 очко билан 5-ўринда қолди.
ЖЧ-2026 саралаши. А гуруҳи. 2-тур
Қирғизистон – Эрон – 2:3
Голлар: Жоэл Кожо 51, 64 пеналти – Меҳди Торемий 12, Солеҳ Ҳардани 33, Сардор Озмун 76.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар