«У 5та «Олтин тўп»ни ютиши керак эди» – Буффон фаолиятидаги энг қийин рақиби ҳақида
Италия миллий жамоаси собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолиятидаги энг қийин рақиб дея Неймарни кўрсатди.
– Фаолиятингиз давомида сиз қарши майдонга тушган энг кучли ва қийин рақиб футболчиси ким бўлган деб ҳисоблайсиз?
– Мен учта авлод вакилларига қарши майдонга тушганман, улардан кимни танлашим мумкин? Зидан, Роналдо, Месси, Криштиану Роналду, Иньеста...
– Биттасини танланг...
– Неймар. У қандай ўйинчи ва инсон эканлигидан келиб чиқиб, Неймар 5та «Олтин тўп»ни ютиши керак эди», - дейди «Ювентус», «ПСЖ» клублари шарафини ҳимоя қилган афсонавий дарвозабон.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар