19.11.2024 13:05
1399
Теглар
«Реал» ва «Барса» «Малага»нинг 18 ёшли вингерига даъвогарлик қилмоқда

«Реал» ва «Барселона» клублари «Малага» жамоаси вингери Антонито учун курашга киришди.

Антонитонинг ёзда Испании U19 жамоасидаги муваффақиятли ўйинларидан кейин Каталония клуби 18 ёшли яримҳимоячи билан шартнома имзолашга бир неча марта уринганди, аммо «Малага» шартномани узайтириш илинжида таклифлар кўриб чиқилмаслигини маълум қилганди.

Ҳозирда испаниялик вингер учун «Реал» ҳам курашга қўшилган, сабаби ёш ўйинчи «Малага» билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномасини узайтирганича йўқ. Антонито ёзда эркин агент сифатида Испаниянинг икки грандидан бирига ўтиши мумкин.

Қайд этилишича, «Малага» футболчининг трансферидан маблағ ишлаб олиши учун ҳам уни қишдаёқ сотиб юбориши мумкин. 18 ёшли вингер жорий мавсумда 13 учрашувда 3та гол ва 3та ассист қайд этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар