Левандовски «Барса» билан шартномани узайтириб, фаолиятини шу ерда якунламоқчи — Sport.es
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски Каталония клубидаги фаолияти узоқроқ давом этишини истамоқда.
Sport.es хабарига кўра, полшалик футболчи ва унинг оиласига Барселонадаги ҳаёт ёққан. Роберт жамоада қолиш учун клуб раҳбариятидан 2027 йилга қадар белгиланган шартномани кутмоқда. У жамоада 38 ёшгача тўп суриб, сўнг Каталонияда футболчилик фаолиятини якунлашни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, Роберт жорий мавсум клуби сафида жами 17 ўйинда 19та голга муаллифлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар