«Бир кун олдин тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик» – Ўткир Юсупов КХДР устидан қийин ғалаба ҳақида
КХДР – Ўзбекистон (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида бош мураббий Сречко Катанец ва ўйин қаҳрамонларидан бири Ўткир Юсупов иштирок этди.
«Ўйиндан қониқдик. Уч очкони келтирганимиздан хурсандман. Ҳамма борини бериб ўйнади. Бир кун олдин гаплашгандик – тактика-пактикани йиғиштириб, ҳамма борини бериб, юракдан ўйнаса, ютамиз деб келишгандик. Кўрдинглар, ҳамма майдонда борини берди», - дейди Ўткир Юсупов.
Маълумот учун, КХДРга қарши Тошкентдаги ўйинда ҳам дарвозабон пеналтини қайтариб жамоамизнинг ғалабасига ҳисса қўшганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар