Аморим «МЮ»да илк машғулотни ўтказди
Рубен Аморим «Манчестер Юнайтед» клубида вазифасига киришди.
ESPN хабарига кўра, португалиялик мутахассис ва унинг ёрдамчилари Британияда ишлаш визасини қўлга киритгач, душанба кунидан иш бошлаган. Аморим ўтказган илк машғулотда миллий жамоада бўлган футболчилардан ташқари қолган ўйинчилар қатнашган.
Аморим клубнинг Каррингтондаги қароргоҳида жамоани «Ипсвич»га қарши якшанба кунги ўйинга тайёрлашни бошлади.
Маълумот учун, «МЮ» 24 ноябр якшанба куни «Ипсвич» меҳмони бўлади.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар