Саудия Арабистонининг 3 клуби легионерларга маош тўламаяпти. Футболчилар ФИФАга мурожаат қилмоқчи
Саудия Арабистонининг уч клуби легионерларга маош тўламаяпти.
Журналист Ромен Молинанинг ёзишича, Саудия Арабистони чемпионатидаги «Ал-Оруба», «Ал-Холуд» ва қуйи дивизиондаги «Ас-Сафе» клублари жамоадаги легионерларга сўнгги ойларда маош тўламай қўйган.
Қайд этилишича, жамоадаги легионерлар иш ташлаш ёки клублари устидан ФИФАга шикоят хати ёзиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Маълумот учун, «Ал-Оруба» сафида «Барселона» собиқ ўйинчиси Кристиан Тельо ҳаракат қилаётган бўлса, Каталония клубининг яна бир собиқ аъзоси Алекс Колиядо «Ал-Холуд» сафида тўп сурмоқда.
10-турдан кейин «Оруба» 13-ўринда, «Холуд» эса 15-поғонани банд этиб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар