Ўзбекистон ёшлар жамоаси Ироқ U20 жамоасига қарши иккинчи ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.
Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида ўтган баҳсда Фарҳод Нишонов мураббийлигидаги Ўзбекистон U20 жамоаси ироқлик тенгқурлари билан дуранг қайд этишди. Меҳмонлардан Карим Жафарнинг 59-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Равшан Хайруллаев 80-дақиқада ҳисобни тенглаштирди – 1:1.
Жамоалар ўртасида ўтказилган 15 ноябр кунги биринчи учрашувда вакилларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Ўртоқлик ўйини.
Ўзбекистон U20 – Ироқ U20 – 1:1
Голлар: Равшан Хайруллаев 80 – Карим Жафар, 59.
Ўзбекистон: 1.Самандар Муратбаев (Муҳаммадюсуф Собиров, 46), 2.Ғиёсжон Ризақулов (Зоидов, 67), 3.Беҳрўз Жуматов (Далер Тўхсанов, 46), 4.Азизбек Тўлқинбеков, 5.Дилшод Муртазоев, 6.Муҳаммадали Раимов (Рустамбек Фомин, 46), 7.Саидумархон Саиднуруллаев (Дилшод Абдуллаев, 46), 8.Муҳаммадали Ўринбоев, 9.Мурод Комилов (Равшан Хайруллаев, 46), 10.Шодиёр Шодибоев (Саидов, 67), 11.Абдуфоғур Ҳайдаров.