«Манчестер Юнайтед» клуби Виктор Осимҳен бўйича келишувга жамоа ҳужумчиси Жошуа Зиркзени ҳам қўшмоқчи.
Il Mattino нашри хабарига кўра, «МЮ» ҳуқуқий жиҳатдан «Наполи»га тегишли бўлган Виктор Осимҳенни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Клуб ҳозирда ижара асосида «Галатасарой» сафида тўп сураётган нигериялик форвард учун Италия клубига Жошуа Зиркзе ва 30 миллион евро беришга тайёр. Аммо неаполликлар президенти Аурелио Де Лаурентис футболчиларни ўзаро алмаштиришга қарши чиқмоқда, у Осимҳенни сотиб олиш шарти билан трансфер қилмоқчи.
Қайд этилишича, «Наполи» январда Осимҳенни 81 млн еврога сотишга тайёр. Мавсум якуни – ёзда эса нархни 75 млн еврога пасайтиради. Футболчининг йиллик маоши 12 млн еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Зиркзе ёзда 42,5 млн евро эвазига «Болоня»дан «Манчестер Юнайтед»га трансфер қилинганди.