ЖЧ-2026 саралаш босқич 6-тури доирасидаги КХДР – Ўзбекистон учрашуви олди матбуот анжуманида рақиб жамоа бош мураббийи Син Ён Нам ва футболчи Ҳан Кван Сон иштирок этди.
«Эртанги ўйинда муваффақият қозониш учун барча имкониятни ишга соламиз. Бунинг учун етарлича тайёргарлик кўрдик.
Ўйин билан боғлиқ барча тайёргарликларни пухта бажардик. Учрашув давомида юз бериши мумкин бўлган ўзгаришларга мослашиш муҳим. Шунингдек, рақиб жамоага қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд ва бунинг устида ишладик. Футболчилар ўйинга тайёр ва яхши натижа учун барча имкониятни ишга соламиз», - дейди жамоа мураббийи.
«Биз Ўзбекистонга қарши дастлабки ўйинда кутилган натижага эриша олмагандик. Ушбу муваффақиятсизликнинг сабабларини таҳлил қилиб, навбатдаги ўйин учун чуқур тайёрландик. Эронга қарши ўйиндаги хатоларни Ўзбекистон билан ўйинда такрорламаслик учун бор маҳоратимизни ишга соламиз», - деди шимолий кореялик футболчи.
Маълумот учун, Шимолий Корея – Ўзбекистон учрашуви эртага, 19 ноябр, сешанба куни соат 17:00да бошланади.