Англия футбол ассоциацияси Бентанкурнинг ҳазилини ирқий камситиш деб топди.
«Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Родриго Бентанкур корейслар ҳақида ҳазили учун жазоланди.
Июн ойида ижтимоий тармоқларда «Тоттенҳэм»нинг уругвайлик яримҳимоячиси акс этган видео тарқалганди, унда телебошловчи Бентанкурдан жамоадошининг формасини сўради. «Сон? Бу Соннининг амакиваччасининг футболкаси ҳам бўлиши мумкин. Уларнинг барчаси бир хил», — деб жавоб берганди Родриго.
Кейинчалик Бентанкур ижтимоий тармоқларда Сондан узр сўраганди.
Англия футбол ассоциацияси Бентанкурнинг ҳазилини ирқий камситиш деб топди.
27 ёшли футболчи 7 та ўйинга дисквалификация қилинди. Шунингдек, у 100 минг фунт стерлинг миқдорида жаримага ҳам тортилди. Қайд этилишича, четлатиш Европа лигасидаги ўйинларга тааллуқли эмас.