ПФЛ Ўзбекистон Суперлигасида мавсум рамзий жамоасини автоҳалокат натижасида ҳаётдан кўз юмган футболчи ва ўқувчиларни хотирлаган ҳолатда эълон қилди.
«Афсуски, сўнгги вақтларда юртимизда кўплаб инсонлар йўл-транспорт ходисаси туфайли жабрланмоқда. БМТ Бош Ассамблеясининг резолюциясига кўра, ноябрнинг учинчи якшанбаси — Бутунжаҳон йўл ҳаракати қурбонларини хотирлаш куни сифатида белгиланган.
Лига Суперлига рамзий жамоасини ушбу тарзда эълон қилиш орқали, йўлларда ҳаракатланувчи барчани хушёрликка ва йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилишга чорлайди. Мазкур ролик Gazeta.uz нашри ҳамда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда тайёрланди», — деб ёзади лига.
Суперлига-2024 рамзий жамоаси:
Дарвозабон — Абдувоҳид Неъматов («Насаф»)
Ҳимоячилар — Суннатиллоҳ Ҳамиджонов («Сурхон»), Владимир Бубаня («Андижон»), Олег Зотеев («Сўғдиёна»)
Яримҳимоячилар — Акмал Мозговой («Насаф»), Журани Феррейра Ратинио («Динамо»), Владимир Йовович («Сўғдиёна), Анваржон Ҳожимирзаев («Динамо»), Люпчо Дориев («Сўғдиёна»)
Ҳужумчилар — Драган Черан (Пахтакор»), Зоран Марушич (Насаф»).
Бош мураббий — Рўзиқул Бердиев («Насаф»)